Ёз охирига бориб дельта-вирус бутун Европани эгаллайди

Дельта-вирус (коронавируснинг Ҳиндистонда мутацияга учраган тури) августга бориб бутун Европада доминантга айланади, деди Европада касалликлар профилактикаси ва назорати маркази (ECDC) раҳбари Андреа Аммон. Бу ҳақда «Nyheder.DR» хабар берди.
«Коронавируснинг ҳиндча кўриниши бошқа маълум мутацияларига қараганда тезроқ тарқалмоқда. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, август охирига бориб ковид-беморларнинг 90 фоизини дельта-вирусни юқтирганлар ташкил этади», — таъкидлади Аммон.
Европа иттифоқида 80 ёшдан катталарнинг қарийб 30 фоизи, 60 ёшдан катталарнинг тахминан 40 фоизи коронавирусга қарши эмланмагани ECDC ҳисоботида келтирилган. Шу сабабли Европанинг кўп мамлакатлари карантин чекловларига яна қайтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг турли мутацияларини номлаб чиққанди: Альфа — В117 (илгариги британ штамми); Бетта — В1351 (илгариги жанубий африканча штамм); Гамма — Р1 (илгариги бразил штамми); Дельта — В16172 (илгариги ҳинд штамми).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter