Янги коронавирус аниқланди — мутацияга учрашидан хавотирланишяпти
Яқинда Жанубий Африка Республикасида аниқланган кўршапалаклар коронавируси — NeoCov Яқин Шарқ безгагини қўзғовчи MERS вирусининг «яқин қариндоши» бўлиб чиқди. NeoCov биргина мутацияга учраса бас — ҳужайраларга худди SARS-CoV-2 (коронавирус) каби кира оладиган, одам учун хавфли вирусга айланиши мумкин. Тадқиқот-мақола bioRxiv сайтида эълон қилинди.
«MERS-CoVнинг яқин қариндошларидан бири (NeoCov) кўршапалаклар ҳужайраларига кириш учун ACE2 рецепторидан фойдаланади. Агарда унинг қобиғи асосий қисмида биргина мутация юз берса, инсон ҳужайраларига кириш учун фаоллашиши мумкин, MERS-CoV ва SARS-CoV-2га қарши антитаналар унга кор қилмайди», — дейишмоқда тадқиқотчилар.
COVID-19 пандемияси сабабли олимлар SARS-CoV-2нинг келиб чиқиши тарихини обдан ўрганишди, қолаверса, инсонни зарарлаши мумкин бўлган жониворларнинг бошқа хавфли коронавирусларини излаш бошланиб кетди. Маълум бўлишича, Россия, АҚШ, Камбоджа, Швейцария ва яна айрим мамлакатлардаги кўршапалаклар ва жониворларнинг популяциясида шунга ўхшаш патогенлар мавжуд. Одамлар ва жониворлар ўртасидаги контактлар ошиб бораверар экан, коронавирусли янги пандемиялар бошланиб кетиши ҳеч гап эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter