Яна антирекорд: касаллик юқтириш бўйича ҳам, ўлимлар сони бўйича ҳам
Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 843 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 556 нафарга етди, 8 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
2021 йил 27 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 126627 (+843) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 80 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 21 нафари Андижон вилоятида,
- 21 нафари Бухоро вилоятида,
- 89 нафари Жиззах вилоятида,
- 24 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 18 нафари Навоий вилоятида,
- 31 нафари Наманган вилоятида,
- 85 нафари Самарқанд вилоятида,
- 27 нафари Сирдарё вилоятида,
- 95 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 75 нафари Фарғона вилоятида,
- 56 нафари Хоразм вилоятида,
- 98 нафари Тошкент вилоятида,
- 123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 556 нафар кишида пневмония аниқланди.
Касалликдан соғайганлар жами 121145 (+825) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 853 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter