Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хушхабар! Дунёда янги COVID-19 ҳолатлари сони камайиши қайд этилди

Хушхабар! Дунёда янги COVID-19 ҳолатлари сони камайиши қайд этилди

Фото: «РИА»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европада янги COVID-19 ҳолатлари сони камайганлигини қайд этди. Бу ўтган ҳафта сентябрнинг бошидан буён янги касалланишлар сонининг биринчи глобал пасайишига олиб келди, дея брифингда маълум қилди ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус.

«Ўтган ҳафта Европада касалланиш ҳолатлари сонининг камайиши сабабли сентябрь ойининг бошидан бери дунёда янги касалланишлар сони биринчи марта пасайди. Бу самарали, бироқ машаққатли чораларнинг жорий этилиши билан боғлиқ. Яхши янгилик, лекин биздан эҳтиёткорлик талаб этилади», — деди ЖССТ раиси.

Унинг сўзларига кўра, COVID-19 билан касалланишлар сони ҳам, вафот этаётган беморлар сони ҳам дунёнинг бошқа ҳудудларида кўпайишда давом этмоқда. Шу муносабат билан ЖССТ бош директори янги йил арафасида масъулиятни ҳис қилиб, пандемия шароитида байрамни нишонлаш қанчалик хавфсиз бўлишини баҳолашга чақирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг