Хитойлик олимлар коронавирусда ўлим хавфини оширадиган омилни айтишди
Қондаги қанд миқдорининг кўплиги COVID-19 нинг оғир шаклларида ўлим хавфини оширади. Хитойлик олимлар шундай хулосага келишди. Тадқиқот натижалари «Diabetologia» журналида эълон қилинди.
Олимларнинг хулосалари жорий йилнинг 24 январидан 10 февралигача Ухан касалхоналарига ётқизилган 600 дан ортиқ беморнинг касаллик тарихига асосланган.
Ушбу касаллик тарихларини ўрганиш шуни кўрсатдики, қонда глюкоза даражаси нисбатан юқори бўлган одамлар орасида COVID-19дан ўлим сони бошқа беморларга қараганда 2,3 марта кўпроқ қайд этилган.
Шунингдек, қайд этилишича, қонда қанд моддасининг юқори бўлиши яллиғланиш ўчоқлари пайдо бўлишига замин яратади ва қон томирлари фаолиятини ёмонлаштиради.
Ҳозирги кунга қадар Хитойда 4,634 нафар бемор COVID-19дан вафот этган ва бу рақам бир ярим ойдан кўпроқ вақт давомида ўзгармай келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter