Хитойда коронавирусга чалинган нечта бемор қолди?
Коронавирусни юқтириш ҳолати Хитойнинг Ухань шаҳрида тасдиқланди. У ерда узоқ вақтдан бери COVID-19 билан касалланиш қайд этилмаётганди, дея хабар берди Хубэй провинцияси соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмита вакиллари.
Касалликни юқтирган бемор оғир аҳволда.
Ўтган бир кеча-кундузда Хубэйда яна 17 та аломатсиз вирус ташувчиси аниқланган. Айни вақтда провинция бўйлаб 616 нафар аломатсиз вирус ташувчиси шифокорлар назоратида.
Эпидемия даврида Хубэйда 68 129 та касаллик ҳолати қайд этилган (50 334 таси Уханда), 63 616 киши соғайган (46 464 таси Уханда), 4 512 нафари вафот этган (3 869 таси Уханда).
Аввалроқ ХХР соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси Хитойда ўтган бир кеча-кундузда коронавирусга чалинган 14 та янги ҳолат ва 20 та аломатсиз ташувчиси қайд этилгани, 74 нафар бемор тузалгани, ўлим кузатилмаганини маълум қилганди.
Хитой ҳукумати аломатсиз ташувчиларини рўйхатга киритмаяпти: уларда нуклеинли вирусли кислотага тест мусбат чиққан, лекин касаллик аломатлари йўқ. Қачонки аломатлари пайдо бўлса, хасталик тасдиқланганлар умумий статистикасига киритилади. Уханда COVID-19 аломатлари пайдо бўла бошлаган бемор аломатсиз ташувчи бўлган-бўлмаганлиги айтилмаган. Бироқ провинция бўйлаб айни вақтда битта тасдиқланган ҳолат мавжуд, у ҳам бўлса Уханда.
Дунё бўйича коронавирус тарқалишини мустақил ҳисоб-китоб қилиб бораётган Американинг Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, Хитойда жами 83990 киши коронавирусга чалинган. Улардан 79127 нафари тузалган. 4637 киши ҳаётдан кўз юмган. Айни вақтда 226 нафар бемор даволанмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter