Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда бир кунда 37 млн киши ковидга чалинди

Хитойда бир кунда 37 млн киши ковидга чалинди

Фото: «Москва 24»

Хитойда глобал COVID-19 пандемияси давридаги энг ёмон кўрсаткич қайд этилди — бир кунда 37 млн кишида касаллик аниқланди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Нашр ёзишича, Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг чоршанба куни ўтказилган ёпиқ мажлисида коронавирус билан касалланишлар норасмий статистикаси эълон қилинган.

Мажлис баённомасига кўра, шу ҳафта бошида бир кунда Хитой бўйича 37 млн кишида ковид аниқланган. Умуман олганда эса, декабрнинг дастлабки 20 кунида мамлакатда 248 млн киши ёки аҳолининг 18 фоизи касаллангани тахмин қилинмоқда.

Касалланишлар сонининг мисли кўрилмаган даражада ошиб кетишига яқинда Пекин карантин чекловларини анча бўшаштиргани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бу эса табиий иммунитети паст хитойликлар орасида юқори юқувчан омикрон штаммларининг кенг тарқалишига сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Ёпиқ мажлисда ковид-беморлар ўртасида юз берган ўлим ҳолатлари сони очиқланмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг