Хитой коронавирусга қарши вакцинадан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқчи
Хитой «пандалар дипломатияси» — дўстона давлатларга оддий Хитой совғасини коронавирусга қарши вакцинага алмашмоқчи. Бу ҳақда сешанба, яъни 18 август куни «Forbes» журнали «The Wall Street Journal»га таяниб хабар берди.
Тахминларга кўра, Пекин шу йўл билан устуворлик пойгасида ўзининг геосиёсий ҳолатини мустаҳкамлаб олмоқчи. Коронавирусга қарши вакцина Хитойга бошқа давлатлар билан муносабатини яхшилашга ҳамда Жанубий Хитой денгизида АҚШ кучларига қарши туришда уларнинг кўмагини олишга ёрдам беради.
Дунёда ишлаб чиқилаётган олтита препаратдан учтаси Хитойга тўғри келади — уларнинг ҳаммаси якуний босқичдан ўтмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter