Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хавфли касалликнинг янги штамми жуда тез тарқалмоқда

Хавфли касалликнинг янги штамми жуда тез тарқалмоқда

Фото: «AP Photo / Kirsty Wigglesworth»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг «Британия» штамми 41 та мамлакат ва ҳудудларда аниқланганлигини тасдиқлади, деб ёзади «РИА Новости».

Ташкилот 5 январь ҳолатига кўра шундай вазият юзага келганини изоҳлади. Гап «кам сонли ҳолатлар» ҳақида бормоқда. Шунингдек, дастлаб ЖАРда топилган мутация олтита мамлакатда аниқланди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Буюк Британияда SARS-CoV-2 коронавирусининг янги мутацияси аниқлангани маълум бўлди. Жанубий Африка Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам генетика мутахассислари мамлакат учун янги коронавирус мутациясини аниқлаганлигини тушунтирди. У 501.V2 деб номланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг