Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вирусолог коронавирус қачон йўқолишини тахмин қилди

Вирусолог коронавирус қачон йўқолишини тахмин қилди

Фото: «РИА Новости»

Коронавирус инфекцияси ҳаддан ташқари кенг тарқалиб кетди. Энди бутунлай йўқолмаслиги эҳтимолдан холи эмас, деб ҳисоблайди Сеченова университети тиббий паразитология, тропик ва трансмиссив касалликлар институти директори Александр Лукашев. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, COVID-19 ни тўлиқ бартараф этилган атипик пневмония билан таққослаб бўлмайди.

«У йўқолмайди, аллақачон жуда кенг тарқалишга улгурди, осон юқади, дунёнинг барча мамлакатларида бор. Бу вирус биз билан бир умр қолиши эҳтимолдан холи эмас», — дейди шифокор «Говорит Москва» радиостанциясига берган изоҳида.

Лукашев, шунингдек, келгусида коронавирус ижтимоий хавф бўлиб қолмаслигини ҳам тахмин қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг