Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вирусолог коронавирус нега қайталанишини тушунтирди

Вирусолог коронавирус нега қайталанишини тушунтирди

Фото: «Elgezit»

Россиялик вирусолог, «Вектор» маркази лабораторияси собиқ раҳбари Александр Чепурновнинг айтишича, коронавирусдан тузалганларда вирусга қарши ярим йилгача иммунитет сақланади.

Касалликдан соғайганларни кузатишлар асосида мутахассис шундай тўхтамга келди. Уларнинг аксариятида соғайганидан сўнг орадан уч-тўрт ой ўтиб антитаналар миқдори пасайишни бошлайди ёки бутунлай йўқ бўлиб кетади, тузалгандан кейин беш-олти ой ўтиб эса ҳужайра иммунитети коронавирус антигенига жавоб беришни тўхтатади.

«Касалланиш орқали вирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланишига бошқа умид йўқ. Илгари биз коронавирусга қарши вакцина билан эмас, балки оммавий касалланиш орқали жамоавий иммунитет ҳосил бўлади деб ўйлардик. Аммо адашибмиз», — деди Чепурнов «URA.RU» билан суҳбатда.

Шунинг учун ҳам, масалан, апрель ва май ойларида ковид билан оғриганлар орадан олти ой ўтиб яна касалликни юқтириб олиш хавфи остида қолишади, қўшимча қилди мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг