Видео: Коронавирус юқтирганлар бепуштликка учраши ҳақида маълумот йўқ — Баҳром Алматов
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг ташкил этилди. Қуйида ушбу брифингдан айрим иқтибослар ҳамда онлайн брифингнинг тўлиқ видео формати тақдим этилади.
- «Беморларнинг аҳволи қониқарли. Инфекция юқтирган баъзи беморларда соғайиш жараёни бошланди».
- «Агар коронавирусга чалинган фуқаролар тўлиқ тузалиб чиқса, касаллик қайталанмайди. Асоратлари ҳам қолмайди. Фақатгина тўлиқ тузалмасдан шифохонадан чиқариб юборилганлар қайта шифохонага мурожаат қилиши мумкин».
- «Кўрилган чоралар натижасида шу пайтгача фақатгина карантинга олинган ва касалликда гумон қилинган фуқароларда ушбу касаллик аниқланди. Яъни, касалликнинг ташқарига чиқишига йўл қўйилмаяпти. Шу орқали эпидемиологик барқарорлик таъминланмоқда».
- «Мактабларни дезинфекция қилиш мактаб раҳбарлари ва дезинфекция қилувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Болалардан ёки аҳоли вакилларидан бунинг учун ҳақ олиш нотўғри».
- «Касалликка учраганлар бепуштликка учраши ҳақида тасдиқланган маълумотлар мавжуд эмас. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари ҳам бундай хулосага келишмаган. Менимча, бунга таъсири йўқ».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter