Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазият жиддий: биргина мамлакатда коронавируснинг 16 тури аниқланди

Вазият жиддий: биргина мамлакатда коронавируснинг 16 тури аниқланди

Фото: «РИА»

Кения илмий-тадқиқот тиббиёт институти мутахассислари ўтган йилнинг июнидан октябригача мамлакатда 16 турдаги коронавирус тарқалганини маълум қилишди. Бу ҳақда маҳаллий «Nation» газетаси хабар берди.

Коронавируснинг ҳар хил турлари тарқалиши тўғрисидаги маълумотлар камида саккизта округдаги 200 дан ортиқ одамнинг таҳлил намуналарини ўрганиш натижасида олинган.

Қайд этилишича, мамлакатда коронавируснинг жами 20 та мутацияси айланиши мумкин. Улардан тўрттаси ўтган йилнинг март ойида пандемия бошланганда аниқланган.

Олимларнинг фикрига кўра, Кенияда аниқланган коронавируснинг вариантлари «Британия» ва «Жанубий Aфрика» штаммларидан анча фарқ қилади. Уларнинг мамлакатда аниқлангани ҳақида ҳали хабар берилмаган. Aммо таъкидланишича, ҳозиргача биргина Кенияда аниқланган ноёб тур соғлиқни сақлаш мутахассисларини ташвишга солмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) минтақавий ваколатхонаси хабарига кўра, Кенияда аниқланган COVID-19 ҳолатлари сони 98 минг кишидан ошди, касаллик тасдиқланган беморларнинг 1,7 мингдан ортиғи вафот этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг