Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлар Маҳкамаси ходимларида коронавирус симптомсиз бўлган

Вазирлар Маҳкамаси ходимларида коронавирус симптомсиз бўлган

Жорий йил 17 июнь куни Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг икки нафаридан COVID-19 инфекцияси аниқланди. Ўрганишлар натижасида коронавирус уларда клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош вазирнинг матбуот хизмати хабар берди.

«Белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилиб ушбу ходимлар шифокорлар назоратига олинди. Улар билан иш жараёнида мулоқотда бўлган ходимлар икки ҳафта муддатга карантинга ўтказилди ва айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси доимий тартибда ишламоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ҳукумат пандемия даврида мунтазам равишда фаолият юритиб келмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг