Вакцина олганлар қимматбаҳо ютуққа эга чиқишлари мумкин
Бош вазирининг ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азизи Абдуҳакимов раислигида ўтказилган санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, хусусан, эмлаш жараёнларини кенг ёритиш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда эмланганлар ўртасида бонусли ўйинлар ташкил этилиши маълум қилинди.
Қайд этилишича, айни пайтда мазкур ташаббус юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавируснинг қарийб 40 миллион дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter