Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чикагодаги қамоқда 276 маҳбус коронавирус юқтириб олди

Чикагодаги қамоқда 276 маҳбус коронавирус юқтириб олди

Фото: «Google.com»

Чикагодаги қамоқда яна 25 нафар маҳбусда коронавирус касаллиги аниқланди. Шу тариқа ушбу муассасада касалга чалинган маҳбуслар сони 276 кишига етди.

Касалланган маҳбуслардан бири вафот этган, ҳозирча унинг ўлими борасида олиб борилган суриштирув натижаси маълум қилингани йўқ. Мутахассислар маҳбус коронавирус туфайли юзага келган муаммолар туфайли вафот этганини тахмин қилмоқда.

Шу билан бирга округ шерифининг офисидаги 172 ходимда ҳам коронавирус аниқланган.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг