Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилияда янги вирусни юқтирганлар сони 1,5 миллионга яқинлашиб қолди

Бразилияда янги вирусни юқтирганлар сони 1,5 миллионга яқинлашиб қолди

Бразилиянинг Манаус шаҳрида коронавирус туфайли вафот этганлар қабристони

Бразилияда COVID-19 ни юқтирганлар сони 1,5 миллионга яқинлашиб қолди, дея хабар берди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Эпидемия бошлангандан буён Бразилияда 1 496 858 та COVID-19 билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ўтган бир кеча-кундузда 48 105 киши COVID-19 ни  юқтириб олди. Мамлакатда умумий ўлим ҳолати 61 884 тани ташкил этмоқда. Бир кунда 1 252 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган. Жами 852 816 нафар бемор тузалган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТ маълумотларига кўра, дунё бўйича қарийб 10,5 миллион киши касалликка чалинган бўлиб, 512 минг нафари вафот этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг