Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Африкада 720 минг киши коронавирусни юқтириб олди

Африкада 720 минг киши коронавирусни юқтириб олди

Фото: «Dw.com»

Африкада янги типдаги коронавирусга чалинганлар сони 720 минг кишидан ошди, 382 минг бемор тузалди, дея хабар берди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти минтақавий идораси.

ЖССТ маълумотларига кўра, пандемия даврида Африка қитъасида 721 187 киши коронавирусни юқтириб олди, улардан 382 минг нафари тузалган. Хабарларга кўра, Африкада 15 166 киши COVID-19 туфайли вафот этган.

Энг кўп касалланишлар сони ЖАР (364 328), Миср (87 775), Нигерия (36 663) ва Гана (27 667)да қайд этилган. Янги вирус туфайли энг кўп вафот этганлар ЖАР (5 003), Миср (4 302) ва Жазоирда (1 078) аниқланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини пандемия дея эълон қилди. ЖССТнинг охирги маълумотларига кўра, дунё бўйича 14 миллиондан ортиқ киши коронавирусга чалинган бўлиб, 597 мингдан зиёд киши касаллик туфайли вафот этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг