Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ухандаги шифохоналарда коронавирусга чалинган бирорта ҳам бемор қолмади

Ухандаги шифохоналарда коронавирусга чалинган бирорта ҳам бемор қолмади

Фото: «AP Photo»

Коронавирус инфекциясининг тарқалиш марказига айланган Хитойнинг Хубэй провинцияси Ухань шаҳар шифохоналарида COVID-19 ни юқтирган бирорта ҳам бемор қолмади, дея маълум қилди соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси расмий вакили Ми Фэн.

«Ухандаги шифокорлар ва уларга ёрдам бераётган мамлакатдаги барча тиббиёт ходимларининг сайъ-ҳаракатлари билан 26 апрель ҳолатига кўра Ухань шифохоналарида коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар қолмади», — деди Ми Фэн брифингда.

Аввалроқ 25 апрель — якшанба куни эрталаб чоп этилган қўмита статистикасига кўра, Хубэй провинциясида эпидемия бошлангандан бери 68 128 киши касалликка чалинган (Уханда 50 333 киши), 63 604 киши тузалган, 4512 киши вафот этган (Уханда 3869 киши). Уханда 12 нафар бемор қолгани хабар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг