Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уханда коронавирус тарқалишини ёритган журналистлар сирли равишда ғойиб бўлишди

Уханда коронавирус тарқалишини ёритган журналистлар сирли равишда ғойиб бўлишди

Фото: «dailymail.co.uk»

Уханда коронавирус тарқалишини ёритган хитойлик хабарчи-журналистлар фош қилувчи репортажлар чоп этилгандан сўнг йўқолиб қолишди, дея хабар берди «Daily Mail».

Уч нафар репортёр: Чэнь Цюши, Фан Бин ва Ли Цзэхуа тўлиб кетган шифохона ва ўликхоналарнинг видео тасвирини «YouTube» ва «Twitter»га жойлаб, шаҳардаги эпидемиянинг чинакам манзарасини кўрсатишга уринишган. Улар 6 — 26 февраль кунлари ғойиб бўлишди, ўшандан бери ҳеч ким уларнинг қаердалигини билмайди.

Журналистлардан бири ғойиб бўлишидан сал аввал ҳибсга олинган: ижтимоий тармоқларда унинг тана ҳароратини ўлчашга уринаётган зобитлар билан жанжаллашаётгани акс этган кадрлар пайдо бўлган. Иккинчи репортёр Ухандаги вирусология институтига боргандан сўнг сирли полициячиларни қизиқтириб қўйган. Учинчи мухбир Ухань шаҳридаги вақтинча госпиталга боришни режалаштириб юрган.

Апрелнинг бошларида Ухань марказий шифохонаси қабул бўлими директори Ай Фэнь янги коронавирус инфекцияси тарқалишининг эрта босқичларида ҳукуматнинг хатти-ҳаракатини танқид қилиб чиққан мақола чоп этилгандан сўнг йўқолиб қолган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг