Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Усэйн Болт ўзининг туғилган кунида коронавирусни юқтириб олди

Усэйн Болт ўзининг туғилган кунида коронавирусни юқтириб олди

Фото: «Globallookpress.com»

Югуриш бўйича саккиз карра Олимпия чемпиони Усэйн Болт коронавирусга чалинди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Нашрнинг маълум қилишича, ямайкалик спортчи 21 август куни 34 ёшга тўлганини нишонлагандан сўнг бир неча кун ўтгач топширган тест натижалари мусбат чиқди. Туғилган куни муносабати билан ташкил этилган базмда кўплаб таниқли инсонлар иштирок этишган. Улар орасида футбол бўйича Англия терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Рахим Стерлинг ҳам бўлган.

Ҳозир Болт изоляцияда. Унинг соғлиғи борасидаги тафсилотлар очиқланмаяпти.

2017 йил август ойида Болт енгил атлетикадаги карьерасини якунлади. Сўнгра ямайкалик спортчи профессионал футболчи бўлишга уриниб кўрди, бироқ 2019 йил январь ойида спортни узил-кесил тарк этганини эълон қилди.

Болт — югуриш бўйича 8 карра Олимпия чемпиони ва 11 карра жаҳон чемпиони. Шунингдек, 100 метр (9,58 сония) ва 200 метр (19,19 сония) масофага югуриш бўйича сайёрамизнинг амалдаги рекордчиси саналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг