Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинада коронавирусга чалинган ҳар бешинчи бемор тиббиёт ходими

Украинада коронавирусга чалинган ҳар бешинчи бемор тиббиёт ходими

Фото: «Amp.fakty.ua»

Украиналик тиббиёт ходимлари орасида янги коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда Украина соғлиқни сақлаш вазири Максим Степановга таяниб «РИА Новости» хабар берган.

Унинг сўзларига кўра, касалликни юқтирган тиббиёт ходимларининг аниқ сони — 1031 та. Мамлакатда жами 5449 киши, жумладан, 358 нафар бола коронавирусга чалинган. Шу тариқа вирусни юқтирган ҳар бешинчи одам соғлиқни сақлаш соҳаси ходими бўлиб чиқяпти.

14 апрелда Украинада 594 нафар тиббиёт ходимида янги инфекция аниқланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг