Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинада икки кундан бери COVID-19 билан касалланиш камаймоқда

Украинада икки кундан бери COVID-19 билан касалланиш камаймоқда

Фото: «Лiга.Новости»

«Лiга.Новости» хабарига кўра, бугун, 19 апрель тонгига келиб, Украинада COVID-19 билан касалланганлар сони 5449 нафарга етди — бу собиқ иттифоқ республикаларида Россиядан кейин иккинчи кўрсаткич.

Украинада коронавирус оқибатида 141 киши вафот этган, шифо топганлар 347 нафар.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, икки кундан бери касалликни юқтириш ҳолатлари камаймоқда. Кеча 343 та янги ҳолат аниқланди, бир кун илгари 444 кишига коронавирус ташхиси қўйилганди.

Эслатиб ўтамиз, Украина ССВ мамлакатда коронавирус энг юқори чўққисига 17 апрель куни чиқишини тахмин қилганди.

Сайт хабарига кўра, мамлакатда карантинни юмшатиш масаласи 5-7 кундан кейин кўриб чиқилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг