Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бу 2019 ва 2020 йил эмас! Олимлар коронавируснинг «аждод»лари қачон пайдо бўлганини аниқлашди

Бу 2019 ва 2020 йил эмас! Олимлар коронавируснинг «аждод»лари қачон пайдо бўлганини аниқлашди

Фото: «Yandex»

SARS-CoV-2 коронавирусининг «аждод»лари тахминан 40-70 йил муқаддам пайдо бўлган. Бу ҳақда Хитой, АҚШ ва Европа молекуляр биологлари ўтказган тадқиқот натижалари далолат бермоқда.

Тадқиқотчиларнинг хулосалари 28 июль куни «Nature Microbiology» журналида чоп этилди.

SARS-CoV-2нинг энг яқин «аждоди» RaTG13 бўлиб чиқди. Улар тахминан 1948-1969 йилларда бўлиниб кетишган. Сал кейинроқ, 1952 ва 1970 йиллар оралиғида COVID-19 ва SARS атипик пневмония қўзғатувчилари бир-биридан ажралиб кетишган.

Июль ойида халқаро олимлар гуруҳи Гарвард тиббиёт мактаби нейробиологлари раҳбарлиги остида нима учун COVID-19да маълум вақтгача ҳид билиш қобилияти йўқолишини аниқлашганди.

Аввалроқ вирус бурун бўшлиғининг юқори қисмларидаги ҳужайраларни зарарлагани боис нейронлар ҳид ҳақидаги сигналларни мияга юбормай қўяди, деб ҳисобланган. Бироқ янги тадқиқот буни инкор этмоқда. Ўзгаришлар тўғридан-тўғри нейронларнинг зарарланиши билан эмас, ҳужайраларнинг фаолиятига таъсири билан боғлиқ, дея таъкидламоқда мутахассислар. Шу тариқа, коронавирус нейрон тармоқларида тикланмас ўзгаришларни келтириб чиқармайди, деган хулосага келиш мумкин. Буни эса яхши янгилик деса бўлади, дейди мутахассислар.

COVID-19 касаллигини келтириб чиқарувчи SARS-CoV-2 коронавируси 2019 йил декабрда тарқала бошлади. Хитойнинг Ухань шаҳри инфекция ўчоғи ҳисобланади. Ўтган бир неча ой давомида касаллик дунёнинг 213 та давлатини қамраб олди. 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемияни эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг