Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар коронавирус одам томонидан яратилмаганини исботлашди

Олимлар коронавирус одам томонидан яратилмаганини исботлашди

Фото: unsplash.com

Хитойлик ва британиялик олимлар ўз тадқиқотларида COVID-19нинг табиий келиб чиқишини исботладилар. Бу ҳақда хориж матбуоти хабар бермоқда.

Тадқиқот муаллифларидан бири Чун-Ининг таъкидлашича, 2003 йилги SARS-CoV вируси билан таққослаганда SARS-CoV-2 коронавируси одам популяциясига жуда мослашган. Унинг жонивордан одамга мослашувчанлиги ўзгариши узоқроқ давом этиши керак эди.

Мослашувчанликдаги бундай ўзгариш ҳозирги коронавирус пандемияси бошланишидан олдин ва босқичма-босқич юз берган бўлиши мумкин. Шу боис SARS-CoV-2 катта шаҳардаги жониворлар бозорида ёки бўлмаса лабораторияда ривожлана олмайди.

Тадқиқот чоғида мутахассислар COVID-19 вирусларининг тарқалиши ёввойи ҳайвонларда ҳам, одамларда ҳам такрорий ўзаро зарарланишга дучор бўлган деган хулосага келишди. Шу билан бирга, вақт ўтиши билан вируслар одамларга мослаша оладиган мутацияларни тўплайди.

ЖССТ бош директори Тедрос Aдан Гебрейесус коронавируснинг келиб чиқиши борасида лабораториядан тарқаган бўлиши мумкин деган тахминни тан олди. Шу муносабат билан ташкилот дастлабки юқтириш ҳолатлари қайд этилган лабораторияларни текширишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг