Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда уч кеча-кундуз комендантлик соати жорий этилади

Туркияда уч кеча-кундуз комендантлик соати жорий этилади

Фото: «Ru.interaztv.com»

Туркия ҳукумати коронавирус билан касалланганлар сони кўпайгани сабабли жума кунидан якшанбагача тўлиқ комендантлик соатини жорий этди, дея хабар бермоқда «РИA Новости» Туркия Ички ишлар вазирлигига асосланиб.

«23 апрель Миллий мустақиллик ва болалар куни бўлганлиги сабабли, ушбу ҳафтада 22 апрель соат 19:00 дан 26 апрель соат 05:00 гача ташқарига чиқиш чекланади», — дейилади ҳужжатда.

Соат 10:00 дан 17:00 гача фақат озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга бориш, шифокорга кўриниш ва итларни сайр қилиш учунгина уйдан чиқишга рухсат берилади.

Туркияда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кунига ўн минглаб кишини ташкил этмоқда — ўтган жума куни мамлакатда 63 мингдан ортиқ киши касалликка чалинди — бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг