Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия — коронавирус тез тарқалаётган иккинчи мамлакат

Туркия — коронавирус тез тарқалаётган иккинчи мамлакат

Фото: «Iz.ru»

Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча, 16 апрель куни тақдим этган маълумотга кўра, мамлакат коронавирус тарқалиш тезлиги бўйича дунёдаги иккинчи мамлакатга айланди. Бу ҳақда «EADaily» ёзмоқда.

Охирги 24 соатда Туркияда коронавирусни юқтириш бўйича 4801 та янги ҳолат аниқланди, деди соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа кеча ўтказилган брифингда.

Фақат АҚШ бундан юқори кўрсаткичга эга — 5603 та янги ҳолат.

Вазир бир кунда 125 нафар бемор коронавирус қурбонига айланганини маълум қилди, шу тариқа Туркияда эпидемия қурбонлари жами сони 1643 нафарга етди. Касалликдан соғайганлар сони 1415 нафарни ташкил этмоқда.

Бугун, 17 апрель ҳолатига, Туркияда коронавирусни юқтирганлар сони 74193 нафарга етди (коронавирусни юқтириш ҳолатлари бўйича мамлакат дунёда 9-ўринда), беморларнинг 1643 нафари вафот этган. Интенсив терапия бўлимларида 1854 бемор даволаняпти. Туркияда коронавирусни юқтириш бўйича илк ҳолат 10 март куни — Ўзбекистондагидан 5 кун олдин қайд этилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг