Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда карантин қоидаларига қандай риоя қилиняпти?

Тошкентда карантин қоидаларига қандай риоя қилиняпти?

Фото: ИИББ

Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш давомида Тошкент шаҳар ИИББ олдида турган вазифалардан бири бу шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилинишини таъминлашдир.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, савдо объектлари ва хизмат кўрсатиш соҳасини ҳар куни текшириш ишлари давомида тошкентлик тадбиркорлар фаолияти Махсус комиссия талабларига тўлиқ жавоб беришини кўрсатаётганлиги аниқланган. Харидорларнинг тана ҳароратини ўлчаш, хонага кирганда қўлларни антисептик билан дизенфекция қилиш зарур чоралар эканлигини ҳар бир фуқаро англаб етган. Шунингдек, дўконлар, гўзаллик салонлари ходимлари ўзлари ва бошқалар хавфсизлигини таъминлаш муҳимлигига амал қилишмоқда.

Бироқ, афсуски баъзи бир юртдошларимиз томонидан карантин чораларининг юмшатилгани сабаб бепарволик ҳолатлари кузатилмоқда.  Жумладан, жамоат жойларида тиббий ниқобларни тақмаслик ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан санитария талабларига риоя қилмаслик ҳолатлари учрамоқда. 

Масалан, 21 май куни 470 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини текшириш вақтида 63 та қоидабузарликлар аниқланди, 22 май куни текширилган 544 та объектдан 74 тасида қоидага амал қилмаслик ҳолати қайд этилган.

Бундан ташқари, 21-май куни 132 та ҳолатда тиббий ниқобсиз кўчага чиқиш ва 22 майда ҳам тиббий ниқобни тақмаган 110 киши аниқланди. Шу икки кун ичида патрул хизмати ходимлари жамоат жойларида тиббий ниқобларсиз бўлган 187 кишини аниқладилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг