Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ҳарорати кўтарилган беморлар бўйича чақирув камайган — Махсус комиссия аъзоси

Тошкентда ҳарорати кўтарилган беморлар бўйича чақирув камайган — Махсус комиссия аъзоси

Фото: «Xabar.uz»

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Республика Махсус комиссияси аъзоси Феруза Ҳамробоева иштирокида брифинг ўтказилди. Брифингда коронавирус инфекцияси борасида аҳолидан келиб тушган саволлар юзасидан жавоб қайтарилди:

— Тез ёрдам чақирувлари кун сайин ошиб бораяпти, деган маълумот тўғрими?

— Икки кунги (28 ва 29 июль) таҳлил шуни кўрсатди-ки, Тошкент шаҳри бўйича ҳарорати кўтарилган беморлар бўйича чақирув 1,2 мартага камайган.

—Кекса ёшдаги одамларда коронавирус нимаси билан хавфли?

— Уларда морбид-ёндош касалликлар кўплиги, модда алмашинувини сустлиги, иммун тизимини фаол эмаслиги, ҳар хил асоратларга олиб келиши муқаррар.

— Тез ёрдам келиб беморни олиб кетяпти ва жой йўқ деб яна қайтариб олиб келяпти. Нега?

— Бундай вазиятлар  ҳукумат топшириқлари, хусусан ССВ буйруқларини бажармасликнинг яққол кўриниши.

Ваҳолангки, агар бемор ҳақиқатдан ҳам  стационар ёрдамга муҳтож бўлса тез ёрдам бригадаси уни стационарга жойлаштириши керак.

Агар бемор ўпкасини рентгенографиясида касаллик аломатлари бўлмаса ёки бошқа ташхис муолажалари қилиниб, бемор уй шароитида даволаниши мумкин деган хулоса қилинса уйга қайтарилган бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг