Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тиббиёт ходимларига мукофот пуллари тўлаб берилди» — Молия вазири

«Тиббиёт ходимларига мукофот пуллари тўлаб берилди» — Молия вазири

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистонда 7 май санасига кўра, тиббиёт ходимларининг 15825 нафарига 54,9 млрд сўм миқдорида мукофот пуллари тўлаб берилди. Бу ҳақда Молия вазири Тимур Ишметов маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан мамлакатимизда тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар белгиланганди.

Шунингдек, Президент қарорига кўра, коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланган:

  • врач ходимларга, врач-лаборантларга — 25 миллион сўм;
  • ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 15 миллион сўм;
  • кичик тиббиёт ходимларига — 10 миллион сўм;
  • бошқа ходимларга — 5 миллион сўм.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг