Терапевт «омикрон»нинг кутилмаган аломати ҳақида гапирди
Коронавируснинг «омикрон» штамми келтириб чиқарадиган инфекция билан касалланиш кўзларда кутилмаган аломат сифатида намоён бўлиши мумкин. Бу ҳақда Британиялик шифокор Нина Аслам «Медик Форум» нашрига берган интервюсида маълум қилган.
Буюк Британиянинг ZOE COVID Study тадқиқот лойиҳасининг маълумотларига кўра, бугунги кунда омикрон билан касалланганларнинг 50 фоизигина ковид инфекциясининг учта классик аломатларини — иситма, доимий йўтал, ҳид ёки таъм билишнинг йўқолиши ёки ўзгаришини бошдан кечирмоқда.
«Омикрон инфекциясининг белгиси конъюнктивит — кўз қовоқларининг ички қисмини қоплайдиган нозик мембрананинг яллиғланиши бўлиши мумкин», — деди у.
Доктор Асламнинг сўзларига кўра, кўзларда ҳужайра рецепторлари мавжуд бўлиб, коронавирус улар билан боғланиб, организмга киради. Ушбу рецепторлар кўзнинг турли қисмларида - хусусан, кўзнинг тўр пардаси, кўзнинг оқ қисми ва қовоқларни қоплайдиган ҳужайраларида жойлашган.
Шифокорнинг қўшимча қилишича, конъюнктивит ковид инфекциясининг белгиси сифатида касалликнинг асемптоматик шаклига дучор бўлган одамларда пайдо бўлиши мумкин. Вирус билан касалланган беморларда нафас олиш белгилари минимал намоён бўлганда ҳам оғир конъюнктивит юзага келган ҳолатлар қайд этилган.
Омикрон штаммининг бошқа белгилари сифатида қуйидагилар санаб ўтилган:
- томоқ оғриғи.
- мушаклардаги оғриқ.
- ноодатий чарчоқ.
- қуруқ йўтал.
- кечаси терлаш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter