Терак момиғи вирус ташийдими?
Гипотетик жиҳатдан терак момиғи вирус ташувчисига айланиши мумкин, дейди россиялик мутахассис, тиббиёт фанлари доктори Галина Тарасова.
Бироқ кўчада учиб юрган момиқнинг касалликни юқтириш эҳтимоли кам. Бу кўпгина омилларга боғлиқ. Оддий тушунтирганда, агар олдинда кетаётган хаста одам аксириб, унинг балғами момиққа тушса, момиқ эса орқада келаётган соғлом одамнинг юзига тушса, касаллик юқиши мумкин.
Шунга қарамай, ҳарорат ўзгарувчанлиги, қуёш нури, ёғингарчиликлар вируснинг фаоллигини ва юқиш эҳтимолини камайтиради. Шу боис теракнинг гуллаши касалланиш статистикасига сезиларли таъсир кўрсатиши амримаҳол.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter