Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ташқарида ниқоб тақиб югурган хитойлик шифохонага тушиб қолди

Ташқарида ниқоб тақиб югурган хитойлик шифохонага тушиб қолди

Фото: «Vsudu-sport.ru»

Шифокорлар кўригидан сўнг уханлик 26 ёшли чопағон зудлик билан жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди. Тиббиёт ходимларининг фикрича, югуриш вақтида ниқоб тақиши бунга сабаб бўлган. Бу ҳақда «Fox News» хабар берди.

Ухань марказий шифохонаси маълумотига кўра, йигит шифохонага кўкракдаги оғриқ ва ҳаво етишмаслигидан шикоят қилиб келган. Шифокорлар кўригидан сўнг унинг чап ўпкаси 90 фоизга қисилгани, юраги эса танасининг ўнг томонига сурилгани аниқланди.

Пневмоторакс ҳаво ўпкадан ташқарига чиққанда келиб чиқади. Чопағон операция қилинди ва ҳозир унинг аҳволи барқарор. Шифокорларнинг фикрича, йигит коронавирусдан сақланиш учун югурган вақтда тиббий ниқоб тақиши ҳаёт учун хавфли ҳолатни келтириб чиқарган.

Шифохона баёнотига кўра, йигит икки ҳафта олдин югуришни бошлаган ва ҳар куни масофани ошириб борган. Тахминан 4 километр югургандан сўнг Ухань фуқароси ўзини ёмон ҳис қилиб, уйига борган. Аҳволи ёмонлашганини кўрган оила уни шифохонага олиб боришган.

Ухань шифохонасида торакал жарроҳлик бўлими директори Чэнь Баоцзюннинг сўзларига кўра, йигитнинг баланд бўйи ва нозик жуссаси пневмотораксга сабаб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг