Сурхондарё вилояти ҳокими коронавирусдан тузалиб, ишга қайтди (фото)
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Тошкент шаҳрида даволанишдан сўнг буткул соғайиб, воҳага қайтди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берган.
Т. Боболов Термизга етиб келгани ҳамоно, аэропортда вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва бошқа мутасаддилар билан мажлис ўтказган.
«Воҳада олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, коронавирус пандемиясини жиловлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда бошқа зарур масалалар ҳусусида атрофлича фикр алмашилди.
Вилоят ҳокими янги ғоялар билан ўз вазифасини бажаришга киришди», — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter