ССВ: Коронавирусдан 7 нафар, пневмониядан 3 киши вафот этди
Кеча юртимизда 899 нафар кишида коронавирус аниқланди, 7 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
2021 йил 2 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 131978 (+899) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 94 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 42 нафари Андижон вилоятида,
- 24 нафари Бухоро вилоятида,
- 97 нафари Жиззах вилоятида,
- 26 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 17 нафари Навоий вилоятида,
- 32 нафари Наманган вилоятида,
- 93 нафари Самарқанд вилоятида,
- 25 нафари Сирдарё вилоятида,
- 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 86 нафари Фарғона вилоятида,
- 45 нафари Хоразм вилоятида,
- 99 нафари Тошкент вилоятида,
- 121 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 125572 (+844) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 893 нафарни ташкил қилди.
***
2021 йил 2 август куни 516 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 11883 нафарга етди. Кеча уларнинг 324 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 4577 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 79 нафарга етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter