Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор икки ойдан сўнг юзага чиқадиган COVID-19 асоратидан огоҳлантирди

Шифокор икки ойдан сўнг юзага чиқадиган COVID-19 асоратидан огоҳлантирди

Фото: «E1.ru»

Россиялик трихолог ва дерматовенеролог Елена Бабаева COVID-19дан тузалгандан икки ой ўтгач юзага чиқиши мумкин бўлган асоратлар ҳақида сўзлаб берди.

«Ҳозирги кунда ковиддан сўнг соч тўкилиши кўп кузатилмоқда. Коронавирус билан касалланган одамларда бир ярим-икки ойдан сўнг сочлари тўкила бошлайди», — деди у 20 январь куни «E1.ru» порталига берган интервьюсида.

Бироқ шифокор бу асорат тикланишини ва кўп ўтмай соч яна ўсиб чиқишини айтиб беморларни тинчлантирмоқда.

«Шунчаки реакция, кейин ҳаммаси тикланади. Жуда кўп учрайдиган муаммо, қабулимга ҳар куни шундай беморлар келишади. Aммо кейинчалик буларнинг бари тикланади, шундай экан, одамлар хавотирланмаса ҳам бўлади», — дейди Бабаева.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг