Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойдан АҚШга қочган вирусолог коронавирус тўғрисидаги ҳақиқатни ошкор этди

Хитойдан АҚШга қочган вирусолог коронавирус тўғрисидаги ҳақиқатни ошкор этди

Фото: «Foxnews.com»

АҚШга қочган гонконглик вирусолог, доктор Ли-Мэн Янь «Fox News»га берган интервьюсида Хитой ҳукумати коронавируснинг хавф-хатарлари тўғрисидаги ҳақиқатни яширганлигини сўзлаб берди.

Аёлнинг таъкидлашича, у ҳам «ғойиб бўлган» информаторлар сирасига тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Хитой ҳукумати янги коронавирус ҳақида эълон қилишидан анча олдин билган.

2019 йилда Янь янги коронавирусни ўрганиш билан шуғулланган дунёдаги энг биринчи олимлардан бири бўлган. Вирусолог Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти референт лабораториясида илмий раҳбар, доктор Лео Пундан SARS (атипик пневмония)га ўхшаш касалликни ўрганиш топшириғини олган.

Унинг дўсти, касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази олими 31 декабрда Хитой ҳукумати ва ЖССТ тан олишидан анча олдин вирус одамдан одамга юқиши мумкинлигини унга маълум қилган.

Яннинг сўзларига кўра, раҳбарлари ўтказилган тадқиқотларни инкор этишмоқда. ЖССТ референт лабораторияси профессори Малик Пейрис вазиятдан бохабар бўлган, лекин ҳеч қандай чора кўрмаган.

Бошида вирусни очиқчасига муҳокама қилаётган шифокор ва тадқиқотчилар бирдан жим бўлиб қолишди. «Шифокорлар дабдурустдан: «Бу ҳақда гапиролмаймиз, лекин ниқоб тақишимиз керак», деб қолишди», — дея сўзлаб берди аёл.

Бундан ташқари, вирусолог фаолият кўрсатган Гонконг университети сайтидаги собиқ ходимининг саҳифаси ўчириб ташланган.

Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси «Fox News»га Янь ҳақида ҳеч нима билмаслигини маълум қилган: «Биз бу аёл ҳақида ҳеч қачон ҳеч нима эшитмаганмиз. Эпидемия бошланган заҳоти Хитой ҳукумати COVID-19 тарқалишига қарши тез ва самарали чора кўрган», — дейилади элчихонанинг электрон мактубида.

«Fox News»нинг таъкидлашича, ЖССТ вакиллари маълумотни яширганлик айбини инкор этишмоқда. Уларнинг айтишича, Янь, Пун ва Пейрис бевосита ушбу ташкилотда ҳеч қачон ишлашмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг