Сайёҳлар таътилда тушган эски фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлагани учун жаримага тортилди
Австралиялик эр-хотин коронавирус туфайли карантин вақтида таътилда тушган эски фотосуратларини эълон қилгани учун жаримага тортилди, деб хабар берди «The Sun».
Интернет-газетанинг ёзишича, Гарри ва Жаз Моттлар «Facebook»даги ўз саҳифаларига ўтган йили уйларидан икки соатлик масофада жойлашган Лейкс-Энтранс курорт шаҳрига саёҳати чоғида тушган фотосуратларини жойлашган.
Бир неча кундан сўнг уларнинг уйига полиция ходимлари келиб, карантин қоидаларини бузгани учун жарима ёзиб беришган. Жаз ва Гарри 3,3 минг Австралия доллари тўлашга тўғри келган.
Полиция раҳбарияти вазиятга ойдинлик киритгач жаримани бекор қилишга қарор қилди. Лекин оиладан «фавқулодда ҳолат тугамагунга қадар фотосуратларини чоп этмасликни» сўраган. Мотт билан гаплашган зобитнинг айтишича, шахсан ўзи уларни ижтимоий тармоқлар орқали кузатмаган — лекин шу каби расмларни тарқатаётган фуқаролардан шикоят келиб тушган.
Эр-хотин истиқомат қиладиган Виктория штатида мамлакатдаги энг кескин карантин қоидалари жорий этилган. Маҳаллий аҳоли озиқ-овқат харид қилиш ҳамда спорт билан шуғулланиш учунгина уйларини тарк этишлари мумкин.
Умуман олганда, Австралияда карантин қоидаларини бузганлик учун 50 минг доллар жарима солишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter