Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Рутан» янги препарат эмас. Унинг коронавирусга қарши таъсири ҳали ўрганилиши керак

«Рутан» янги препарат эмас. Унинг коронавирусга қарши таъсири ҳали ўрганилиши керак

Кеча қатор оммавий ахборот воситаларида «Рутан» препарати ҳақида маълумот берилди. Таъкидлаш жоиз, бу янги дори воситаси эмас, ўзбекистонлик олимлар томонидан 2015 йилда ишлаб чиқарилган. Унинг коронавирусга таъсири ҳали ўрганилиши керак. Лекин грипп вирусларининг турли штаммларига қарши самараси исботланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу препарат ҳақида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Фан ва таълимни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Aзиз Дўсматов 04.02.2020 йилда AОКAда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ҳам қисман сўзлаб берганди:

«Рутан препарати интерферон активловчи универсал дори воситасидир. У олимларимиз томонидан ишлаб чиқарилган ва организмнинг иммунитетини ошириш орқали гриппга қарши курашади», – деган А. Дўсматов.

ЎзР ФА Биоорганик кимё институти томонидан яратилган «Рутан» препаратини «China-Uzbekistan medicine technical park» ХК МЧЖ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида жорий йилнинг 23 апрел санасида лицензион шартнома расмийлаштирилган бўлиб, Хитойдаги илмий институт Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган препаратнинг вирусга қарши самарасини юқори баҳолаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг