Россияда коронавируснинг янги АY.4.2 мутацияси аниқланди
«Дельта»нинг мутацияга учраган шакли — АY.4.2 коронавирус штамми Россияда қайд этилди. Бу ҳақда Роспотребнадзор марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти инсон касалликларини ташхислашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш илмий гуруҳи раҳбари Камил Хафизов маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, АY.4.2 версияси «дельта» штаммининг кўплаб тармоқларидан бири бўлиб, у вируснинг асл ва бошқа турларига нисбатан хавфлироқ бўлиши мумкин. Ҳозирча мутациянинг қанчалик юқумли эканини айтиш қийин, олимлар бу масалани ўрганмоқдалар.
Камил Хафизов ушбу мутация касалликнинг яна ўсишига олиб келиши мумкинлигини истисно қилмаган. Мутахассис вакциналар АYга қарши анча самарали эканлигини қўшимча қилиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Дельта» штамми хавфли мутацияга учрагани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter