Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугуннинг илк хушхабари Қашқадарёдан бўлди

Бугуннинг илк хушхабари Қашқадарёдан бўлди

Фото: Xabar.uz

Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан навбатдаги 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, соғайганлар Чироқчи туманида яшовчи опа-сингиллар бўлиб, каттаси 16 ёшда бўлса, кичиги 11 ёшда. Улар коронавирус инфекциясига чалинган укаси билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатмоқда.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шу пайтга қадар 2 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 4 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 563 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг