Пневмония ҳолати ошмоқда. 3 нафар бемор вафот этди
Кеча юртимизда 467 нафар кишида коронавирус, 259 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
2021 йил 9 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 115478 (+467) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
27 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
19 нафари Андижон вилоятида,
15 нафари Бухоро вилоятида,
35 нафари Жиззах вилоятида,
21 нафари Қашқадарё вилоятида,
10 нафари Навоий вилоятида,
25 нафари Наманган вилоятида,
29 нафари Самарқанд вилоятида,
17 нафари Сирдарё вилоятида,
21 нафари Сурхондарё вилоятида,
26 нафари Фарғона вилоятида,
17 нафари Хоразм вилоятида,
41 нафари Тошкент вилоятида,
164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 259 нафар кишида пневмония аниқланди.
Касалликдан соғайганлар жами 110759 (+382) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 767 нафарни ташкил қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter