Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Pfizer вакцинасини синовдан ўтказган олти киши вафот этди

Pfizer вакцинасини синовдан ўтказган олти киши вафот этди

Фото: pexels.com

АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасининг ҳисоботига кўра, АҚШ Германиянинг «BioNTech» компанияси ёрдамида ишлаб чиқараётган Pfizer вакцинасини синовдан ўтказгандан сўнг олтита ўлим ҳолати қайд этилди.

Вафот этганларнинг иккитасига ҳақиқий препарат, қолганларига плацебо юборилган. Уларнинг барчасида сурункали касалликлари ва соғлиғи билан боғлиқ муаммолари бўлган. Устига-устак, уларнинг ярми 55 ёшдан ошган эди.

Эмланганларнинг бирида атеросклероз ва семизлик қайд этилган. У препаратнинг биринчи қисми юборилгандан сўнг уч кун ўтиб ҳаётдан кўз юмган. Яна бир кўнгилли уколнинг иккинчи қисми юборилгандан сўнг 60 кун ўтгач юрак хуружига дучор бўлган. У уч кундан кейин оламдан ўтган.

Плацебо гуруҳидан икки бемор инфаркт ва инсультдан вафот этди, яна икки кишининг ўлим сабаблари ўрганилмоқда. Ҳисоботда таъкидланганидек, вакцина биринчи дозадан кейин ҳимояни кафолатлайди. Бу препаратнинг хавфсиз ва самарали эканлигини билдиради.

Синовларда жами 16 ёшдан ошган 38 мингга яқин киши иштирок этди.

FDA аввалроқ Pfizer ва BioNTech вакциналарининг самарадорлигини тасдиқлаганди. Ҳужжатларда препарат етарли даражада хавфсиз эканлиги ва ундан шошилинч фойдаланишда ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг