Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Pfizer» директори коронавируснинг янги тўлқини бошланганини айтди

«Pfizer» директори коронавируснинг янги тўлқини бошланганини айтди

Американинг «Pfizer» фармацевтика компанияси бош директори Алберт Бурла дунёда коронавируснинг янги тўлқини аллақачон бошланганини маълум қилди.

Бироқ ҳозирча одамлар шифокорлар қўлидаги дори воситалари туфайли ўзларининг одатий турмуш тарзига бехатар риоя қилишлари мумкин, дейди Бурла.

Бу ҳақда у «The Jerusalim Post» газетасига берган интервюсида айтиб ўтди.

Бурланинг таъкидлашича, ҳар бир мамлакатда COVID-19га қарши эмлаш бўйича ўз тавсиялари мавжуд. 

«Пандемиянинг янги тўлқини аллақачон бошланди. Ҳали ҳамма ҳам вакцинанинг тўртинчи дозасини олмаган ва бизда ҳозирда назорат қилиш анча қийин бўлган «омикрон» штамми мавжуд. Вакцина албатта, ўлим ва шифохонадаги оғир аҳволга тушиш эҳтимолини камайтиради», дейди «Pfizer» директори. 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ҳафталарда Ўзбекистонда ҳам коронавирус билан касалланганлар сони ошди. Юртимизда «омикрон» штаммининг мутацияга учраган янги тури тарқалаётгани маълум бўлди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг