Пандемиянинг иккинчи йили биринчисидан оғирроқ кечади — ЖССТ
COVID-19 пандемиясининг иккинчи йили биринчисидан оғирроқ кечиши мумкин. Бу ҳақда ЖССТнинг фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райан баёнот берди.
Унинг айтишича, ЖССТга охирги икки ҳафта давомида келиб тушган маълумотлар касалланишлар яна энг юқори чўққисига чиққанини кўрсатмоқда. Хусусан, сўнгги бир ҳафта давомида қарийб беш миллион киши коронавирусга чалинди, беморларнинг 85 минг нафардан зиёди вафот этди.
Сўнгги етти кун давомидаги касалланишларнинг ярмидан кўпи Шимолий ва Жанубий Америкага, ҳар учинчиси Европага тўғри келмоқда. Шунингдек, Ғарбий-Тинч океани минтақаси, Африка ва Шарқий Ўрта ер денгизи ҳудудларида инфекцияни юқтириш ҳолатлари кўпайиб боряпти.
Шимолий яримшар мамлакатларида вирус юқишини тезлаштирган пандемик «идеал бўрон» кузатилаётганини таъкидлаган Райан айни ҳолатни совуқ иқлим шароитида одамларнинг вирус юқишига омил бўлувчи ёпиқ иншоотларда кўп тўпланиши ва янги штамм билан изоҳлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter