ЖССТ раҳбари Исроил бомбардимонига учради
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус Яманнинг Сана шаҳридаги аэропортда Исроил ҳаво ҳужумига учради. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбасига асосланиб хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, у тирик.
26 декабр, пайшанба куни Ямандаги Сана халқаро аэропорти Исроил ҳаво ҳужумларига учради. Яман пойтахти шимолидаги Ад-Дайлами авиабазаси ва унинг атрофига ҳам зарбалар берилди.
Маҳаллий манбаларга кўра, Исроил қирувчи самолётлари Сана халқаро аэропорти ва унга туташ Ал-Дайлами авиабазасига олти марта рейд ўтказган. Шиаларнинг Ансор Аллоҳ ҳаракати (ҳусийлар) ҳаводан бомбардимон фуқаро аэропортига, жумладан учиш-қўниш йўлаги ва чиқиш залига катта зарар етказганини айтди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter