Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пандемия: машҳур курортлар пляждаги сайёҳларни назорат қилиш усулини ўйлаб топишди

Пандемия: машҳур курортлар пляждаги сайёҳларни назорат қилиш усулини ўйлаб топишди

Фото: «Tourprom.ru»

Испанияда коронавирус пандемияси даврида сайёҳларнинг пляжда ижтимоий масофа сақлашини назорат қилиш усулини ўйлаб топишди. Бу ҳақда «The Sun» газетаси хабар берди.

Таблоиднинг маълум қилишича, Бенидорм курорт шаҳар мэри Тони Перез амалдорларга дам олувчиларни бир-биридан ажратиш ҳамда шу йўл билан касаллик юқишининг олдини олиш учун пляж ҳудудини қисмларга ажратиш режасини ишлаб чиқишни буюрди. Соҳилга кириш ва одамлар сони замонавий технологиялар ёрдамида назорат қилинади.

Льорет-де-Мардаги (Коста-Брава қирғоғидаги энг машҳур курортлардан бири) пляжлар турли ёшдаги ва ижтимоий гуруҳдаги сайёҳлар учун секторларга бўлиб чиқилади. Шаҳар мэри Жауме Дульсатнинг сўзларига кўра, у ерда пенсионерлар, оилалар ва болаларсиз келган катталар учун махсус жойлар ташкил этилади. Курортдаги икки пляжда қоидаларга риоя қилишни таъминлаш учун қарийб 30 дан ортиқ хавфсизлик хизмати ходимлари фаолият кўрсатади.

Таррагона шаҳар маъмурияти пандемия шароитида дам олувчиларнинг пляжда бўлиш вақтини чеклашга қарор қилди. Маҳаллий амалдорлар бошқалар ҳам денгизда сузиш ва офтобда тобланиш имкониятига эга бўлиши учун одамларни пляжда уч соатдан ортиқ қолмасликка чақирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг