Ўзбекистонликлар қайси вакциналар билан энг кўп эмланди?
ССВ маълумотига кўра, Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида 27,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.
Хусусан, 10 миллион нафардан ортиқ аҳоли ZF-UZ-VAC2001 билан турли босқичларда эмланган. 274 минг нафардан ортиқ аҳоли Sputnik-V вакцинасини олди.
Шунингдек, AstraZeneca мамлакатимизга келтирилган энг биринчи коронавирусга қарши вакцина бўлиб, жорий йил 1 ноябрга қадар унинг 1 448 211 дозаси эмлаш жараёнларида фойдаланилди. 1 миллион 371 минг нафардан ортиқ аҳоли Moderna билан тўлиқ эмланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter