Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда нохуш антирекорд қайд этилди

Ўзбекистонда нохуш антирекорд қайд этилди

Фото: Sputnik.

2022 йил 18 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 208271 (+1214) нафарни ташкил этмоқда.

Бу пандемия бошлангандан бери навбатдаги антирекорддир. Аввалги ҳолат 16 январ кунига тегишли эди. Ўша куни 1037 нафар киши вирусга чалинган. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

31 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
28 нафари Андижон вилоятида,
40 нафари Бухоро вилоятида,
39 нафари Жиззах вилоятида,
22 нафари Қашқадарё вилоятида,
10 нафари Навоий вилоятида,
30 нафари Наманган вилоятида,
45 нафари Самарқанд вилоятида,
26 нафари Сирдарё вилоятида,
25 нафари Сурхондарё вилоятида,
161 нафари Фарғона вилоятида,
34 нафари Хоразм вилоятида,
181 нафари Тошкент вилоятида,
542 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1525 нафарни ташкил қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг