Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Омикрон штаммининг асосий симптомларидан бири маълум қилинди

Омикрон штаммининг асосий симптомларидан бири маълум қилинди

Кучли чарчоқ коронавируснинг омикрон штамми билан касалланишнинг асосий белгиларидан бири бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ломоносов номидаги Москва давлат университети эндокринологи Зуҳра Павлова Sputnik радиосига берган интервюсида айтиб ўтган.

«Бироқ, бу аломат турли касалликларга хосдир, дейди мутахассис. Унинг сўзларига кўра, тиббий маълумотга эга бўлмаган одам учун чарчоқ ҳисси қачон ҳаддан ташқари иш билан боғлиқлигини ва қачон касаллик билан боғлиқлигини аниқлаш қийин», —дея таъкидлаган шифокор.

Текширувдан сўнг шифокор «бу шунчаки зерикиш натижаси, қуёш нури етишмаслиги ёки тўпланган жисмоний чарчоқ эмас, балки бошланган ёки прогрессив касалликнинг аломатлари» эканлигини аниқлаши мумкин.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, коронавирус инфекцияси кўплаб тана тизимлари ишида жиддий бузилишларга олиб келади. Инфекция юқтирилганда пайдо бўладиган чарчоқ ҳисси иммунитет тизимидаги, мия ишида ёки асаб тизимининг тўқималарида жиддий ўзгаришлар туфайли юзага келиши мумкин.

«Қоннинг хусусиятлари ўзгаради, бу кўплаб органларнинг қон таъминотини бузади, шунинг учун биз ўзимизни жисмонан заиф ҳис қиламиз. Буларнинг барчаси мушакларнинг заифлашуви билан бирга кечади», — дея тушунтирган Павлова.

Эндокринолог кучли чарчоқ каби аломат пайдо бўлганда, COVID -19 учун ПЗР тестидан ўтишга чақирган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг